Масаллиқлар:
Тухум – 2 дона
Шакар – 30 гр
Туз – 3 гр
Turon уни – 200 гр
Усимлик ёғи – 500 мл
Қанд упаси

Тайёрланиши:
Икки дона тухумни тоғорага чақиб, унга шакар, туз солиб, яхшилаб аралаштириб оламиз. Устига унни элакдан ўтказиб, юмшоқ хамир қорамиз. Хамирни 15 дақиқа тиндириб юпқа қилиб ёйиб оламиз. Ромбик шаклида кесиб, қизиб турган ёғда тилла ранга киргунча қовириб оламиз. Совигандан сунг қанд упаси сепиб дастурхонга тортамиз.
Ёқимли иштаха!