Керакли масаллиқлар😊

  • Турон уни -500 гр
  • Маргарин -200 гр
  • Сметана -200 гр
  • Тухум  -1 дона (1 дона сариғи)
  • Разрыхлитель -18 гр
  • Туз -15 гр
  • Гўшт-500 гр
  • Пиёз-2 дона

 

Тайёрланиш усули!☝️

500 гр Турон унига 18 гр разрыхлитель, 15 гр туз солиб аралаштирамиз. 🍚 Ўртасини очиб хона ҳароратида юмшатилган 200 гр маргаринни солиб яхшилаб увалаб (крошка) оламиз.Тайёр аралашмага 200 гр сметана🥛 ва 1 дона тухум🥚 солиб юмшок хамир корамиз. Ва 🕕 30 дақиқага музлатгичга қўямиз.

Начинка: 500 гр мол гўшти🥩 қиймасига 2 дона  пиёзни майда қилиб тўғраб, та’бга кўра зира, мурч, туз солиб аралаштирамиз.

Музлатгичда тиндирилган хамиримизни олиб 2 бўлакка бўламиз.( 1 таси каттарок 2 чиси кичкина). Катта бўлагини ёйиб устига қиймали начинкани солиб, кичик хамирни ҳам ёйиб устига ёпамиз. Четларини ёпиштириб олиб, пирогни ўртасига бирор бир думалоқ идиш (пиёла) қўйиб белгилаб олиб четларини 8 бўлакка бўламиз ва ҳар бир бўлакни 2 маротаба айланитрб чикамиз. Устига 1 дона тухум сариғини суртиб, кунжут сепамиз ва 200 градусда кизиб турган газ печида🕗 35-40 дақиқа давомида пишириб оламиз.

Ёқимли иштаха.