Бизга керак булади🤔

  • Тухум -3 дона
  • Шакар -120 гр
  • Қаймоқ -100гр
  • Маргарин -50 гр
  • Турон уни -120гр
  • Разрыхлитель -8 гр
  • Ванилин -5гр
  • Какао -15 гр

 

Демак бошладик👍

3 дона🥚🥚🥚 тухумни миксерда яхшилаб аралаштирамиз(кўпиртирамиз). Оз-оздан 120 шакарни🍚 солиб аралаштирамиз. Кетидан 100 гр қаймоқ🥛 солиб яна аралаштирамиз. 50 гр маргаринни газда эритиб, совутиб ☝️соламиз. Аралаштирамиз.

Алохида идишда: 120 гр Турон уни 8 гр разрыхлитель ва 5 гр ванилинни солиб элаб олиб тухумли аралашмага қўшиб аралаштирамиз. Хамирни тенг 2 га булиб, 1 тасига 15 гр какао қўшиб бир хил масса булгунча яхшилаб аралаштирамиз. Колибга пергамент қоғоз солиб, оқ ва қора хамиримиздан 1 🥄ош қошиқдан галма галдан солиб, 180 градусда қизиб турган газ печида 🕗 40 дақиқа давомида пишириб оламиз.

Ёқимли иштаха!