Керакли масаллиқлар:😊

  • Турон уни -1 кг
  • Тухум -1 дона
  • Шакар -30 гр
  • Сут -500 гр
  • Маргарин -100 гр
  • Дрожжа -18 гр
  • Туз  -15гр
  • Ўсимлик ёғи
  • Кунжут
  • Седана

 

Ишни биринчи бўлиб,👩‍🍳 100 мл илиқ сутга🥛 18 гр дрожжи, 30 гр шакар🍚, 15 гр туз солиб апара килишдан бошлаймиз. Апара 🕑10 дақиқа усти ёпилган холда оширилади. Бошқа идишга 400 мл илиқ сутни🥛 солиб, устига оширилган апара ва 100 гр эритилган маргарин солиб аралаштириб, 1 кг Турон унини солиб юмшоқ хамир қорамиз. Хамирни устини ёпиб, 1 соатга тиндирамиз. Тинган хамирни ўтача бўлакларга булиб яна 🕕30 дақиқага тиндириб қўямиз. Сўнгра ҳар бир зувалачалардан кулча нон ясаб, устига тухум🥚 суртиб, кунжут ва седана сепилади. Кулчалар 200 градусда кизиган газ печида 🕗40 дақиқа давомида пишириб олинади.

Ёқимли иштаха!😊