Бунинг учун бизга:

  • 3 дона тухум
  • 160 гр шакар
  • 80 гр Турон уни
  • 5 гр ванилин
  • ва албатта олмалар керак булади!

Қани бошладик

Тухумларни оқидан сариғини ажратиб олиб, оқини миксерда яхшилаб кўпиртириб ва оз оздан шакар солиб, давом этамиз. Маромига етганидан сўнг тухум сариғини битта биттадан солиб миксерда аралаштирамиз. Унимизни ва ванилинни элакдан утказиб, тухумли массага солиб эхтиёткорлик билан лопатка ёрдамида бир хил йўналишда тепадан пастга қилиб аралаштирамиз. Олмаларни ювиб донидан ажратиб паррак қилиб тўғраймиз. Тайёр хамирни қолибга солиб устига олмаларни жойлаштириб чиқамиз ва 180 °C да қизиб турган газ печида 40 дақиқа давомида пишириб оламиз. Совуганидан кегин устига қанд упаси сепиб яқинларимизни мехмон қиламиз