Бунинг учун бизга:

  • 120мл сут
  • 120мл сув
  • 240гр маргарин (50гр орасига суртишга)
  • 3 о.қ. шакар
  • 1/4 ч.қ. туз
  • 640гр TURON UNI
  • 500мл ўсимлик ёғи

СИРОП УЧУН:

  • 120гр шакар
  • 120мл сув
  • 1 о.қ. асал

ХАМИР УЧУН:
сув, сут ва 240гр эритилган маргарин, шакар, туз солиб аралаштириб, унни элаб солиб хамир киламиз ва 30 дақиқа тиндирамиз. Дам олган хамирни 2мм қалинликда ёйиб, 4см лик ленточкалар кесиб оламиз. 50гр маргаринни эритиб олиб, хар бир ленточка орасига суртиб 4 қават қилиб тахлаб чиқамиз(4 қаватдан кўпайиб кетмасин!) Қолганлари хам шундай усулда тахланади. Тайёр ленталар 1,5см қилиб кесиб чиқилади. Хар бир кесилган хамирни спираль қилиб буралади ва 30 дақиқага музлатгичга кўйилади. Ёгни ўрта оловда қиздириб бўғирсоқларни пишириб оламиз.

ҚИЁМ УЧУН
Сув билан шакар газда 3-5 дақиқа қайнатилади ва асал солиб яна 1 дақиқа қайнатилади. Қиём тайёр!
Совуганидан кегин хар бирини қиёмга ботириб олиб ликопчага тахлаб чиқамиз. Устига майдаланган ёнгоқ сепиб безатамиз.

Ёқимли иштаха!