Керакли масаллиқлар✍️

  • Кефир 0.5 л
  • Тухум 2 дона
  • Шакар 2 о.қ.
  • Туз 1 ч.қ.
  • Сода 0.5 ч.қ.
  • Турон уни 200-250 гр
  • Ўсимлик ёги 2 о.қ.
  • Қайноқ сут 200 мл.

 

Тайёрлашни бошладик🤗

Кефирни🥛 бир оз газда иситиб оламиз. Қайнаб кетмасин!!☝️ Уни устига 2 дона тухум,🥚🥚 1 о.қ. шакар, 1 ч.қ. туз, 0.5ч.қ. сода солиб яхшилаб аралаштирамиз. 200 гр Турон унини 🍚 соламиз(керак бўлса яна 50 гр солиш мумкин). Хамир қуюқ сметанага ўхшаш бўлади. 2 о.қ. ўсимлик ёғини солиб аралаштириб, оз- оздан 200 мл қайноқ сутни🍼 солиб аралаштирамиз. Товани қиздириб, ёғлаб қуймоқларни🥞 пишириб оламиз.

Ёқимли иштаха 🥞😋