Массалиқлар:

Хамир учун:🍮
— 125 г сариёғ
— 150 г қора шоколад
— 150 г шакар
— 170 г Турон уни
— 2 дона тухум
— 1 чимдим истеъмол содаси

Крем учун:🍥
— 250 г юмшоқ пишлоқ
— таъбга қараб, шакар
— 1 дона тухум
— 1 дона тухум сариғи
— 1-2 қошиқ қаймоқ
— ванилин

Тайёрлаши:📃
Шоколадни бўлакчаларга синдириб, сариёғ билан бирга паст оловга қуйин. Эриб, бир тусли суюқлик ҳолига келгач, оловдан олиб совутасиз. Тухумларни шакар билан бирга кўпиртириб, совиган шоколад билан аралаштирасиз. Сўнгра ун билан содани ҳам қўшиб, хамир қорийсиз. Тайёр бўлган хамир пишириқ қоғози тўшалган қолипга солиниб, 180 даража ҳарорат остида 10-15 дақиқа пиширилади. Пирожнийнинг бисквити пиша турсин, сиз крем тайёрланг. Пишлоқнинг тухум ва тухум сариғи билан бирга кўпиртирасиз. Кейин шакар, ванилин ва қаймоқни ҳам қўшиб, момиқ, кремсимон масса ҳолига келгунича яхшилаб кўпиртириб чиқасиз.
Кремни пишган шоколадли бисквитнинг устига бир текис қилиб қўйиб чиқиб, бисквитни яна газ печига жойланг. 15 дақиқа пишириб олгач, оловини ўчириб, печнинг оғзи очиқ ҳолида шу ерда қолдиринг. Совуганидан кейин эса бирор соат совутгичга жойлаб қўясиз-да, сўнг тўртбурчак шаклчаларга кесиб, дастурхонга тортаверинг.😊